вторник, 31 марта 2015 г.

ТРАНСФОРМАТОР

'Трансформатор

Бундан 30 йил аввал қадимий қалъа Змухширга саëхат қилиш учун йўлга чиқдик.

Змухшир қум ўртасида қолиб кетган қадимий қалъа. Аммо хозир гап бу қалъа ҳақида эмас...

Бу қалъага бораверишда Туркманистонга ҳам Ўзбекистонга ҳам тегишли бўлмаган ҳудуд бор.

Анорли қуйи (Анорли қудуқ) деб аталган бу баҳсли ҳудуд совет пайтида тўғридан тўғри Москвага бўйсунган. 

Змухширга боришда бу ҳудуд айланиб ўтилади. Агар Анорли қуйини тўғри кесиб чиқсангиз Змухшир йўли қисқаради. 

Йўлни қисқартириш учун ҳамроҳим кекса рассом Юра ота ўз машинасини Анорли қуйи тарафга ҳайдади. 

Олдимизни бир милтиқли киши кесиб чиқди.

Стой, стрелять буду!, деди ранги ўнгиб кетган гимнастерка устидан юлдуз тўқали камар боғлаган ва ориқлаб кетган калласи қовундай бир солдат. 

Аммо бу солдатни ранги рўйидан ниҳоят инсон боласини кўрганидан ҳурсандлиги ҳам билиниб турар эди.

"Чўрак варми" дер экан солдатнинг кўзлари Жумабойни учратган Робинзоннинг кўзлари каби саодатманд эди.

Сафар ҳалтамиз ичидан нон¸ консерва ҳамда минерал сув олиб ўртага қўйдик.

Солдатни оти Қўйли экан. Ўзи Керки туркманларидан. Анорли қуйида Совет армиясига оид қандайдир қурилма бўлиб Қўйли бир йилу олти ойдан бери ана шу қурилмани қоровуллар экан.

Ҳар ҳафтада бир марта унга озииқ овқат ташлаб кетишар экан. Аммо нимадир бўлиб тўрт ҳафтадан бери ундан ҳабар олмай қўйишибди.

Нима еб нима ичяпсан деган саволимга аскар мийиғида кулиб "Мени трансформатор боқяпти" деди. 

Тиканли симлар билан ўралган Анорли қуйини ўртасида икки оëқли роботга ўҳшаган улкан темир қурилма трансформатор турар эди.

Аммо ҳимоя рангига бўялган бу қурилмага сон саноқсиз ва турли рангдаги латталар боғланган эди. Баъзи латталар кичкина арғимчоқ шаклида эди. Бир икки жойда қўғирчоқ ҳам осилиб турар эди. 

Маълум бўлишича бундан тўққиз ой олдин Исмомут ота  зиëратига бораëтган кишилардан бири йўл йўлакай Анорли қуйига бориб Совет харбий қурилмаси бўлган Трансформатор остида ўғил фарзанд ният қилиб дуо ўқибди ва темир иншоотга бир латтани боғлаб қўйибди.

Бу зиëратчи Анорли қуйини қоровуллаëтган аскар бола Қўйлини ҳам эҳсонлар билан сийлабди. 

Зиëратчи уйига қайтса ҳар доим қиз туғадиган иккиқат хотини сал ўтмай ўғил туғибди. 

Бу гап тарқаб кетиб Трансформатордан ўғил фарзанд тилайдиганлар турнақатор бўлиб Анорли қуйига қараб энибди. 

Совет армиясининг унутилган аскари Қўйли эса ўзини бу янги зиëратгохнинг ягона кохини дея ҳис қилар эди.

Орадан йиллар ўтди...

Эшитишимча Совет Иттифоқи тарқаб бу харбий ҳудуд расформирование бўлибди. Аммо Қўйли ўз ватани Керкига бормасдан қумлар ўртасидаги Анорли қуйида қолибди.

Ускунани демонтаж қилиш учун келган зобитларга пул бериб трансформаторни сотиб олибди. 

Собиқ аскар Қўйли энди соқол қўйиб жанда кийиб трансформатор тагида қуръон тиловат қилишга ўтибди.

Қорақум этакларидаги эл уни Трансформатор бово деб чақиришадиган бўлибди.
. 
Трансформатор тагига қора қўчқор сўйиб шохини Совет армиясининг собиқ аскари асли Керкидан келган Қўйлига берсанг бешигингизга қўчқордек ўғил ато қилинар экан.'

Трансформатор

Бундан 30 йил аввал қадимий қалъа Змухширга саëхат қилиш учун йўлга чиқдик.

Змухшир қум ўртасида қолиб кетган қадимий қалъа. Аммо хозир гап бу қалъа ҳақида эмас...

Бу қалъага бораверишда Туркманистонга ҳам Ўзбекистонга ҳам тегишли бўлмаган ҳудуд бор.

Анорли қуйи (Анорли қудуқ) деб аталган бу баҳсли ҳудуд совет пайтида тўғридан тўғри Москвага бўйсунган.

Змухширга боришда бу ҳудуд айланиб ўтилади. Агар Анорли қуйини тўғри кесиб чиқсангиз Змухшир йўли қисқаради.

Йўлни қисқартириш учун ҳамроҳим кекса рассом Юра ота ўз машинасини Анорли қуйи тарафга ҳайдади.

Олдимизни бир милтиқли киши кесиб чиқди.

Стой, стрелять буду!, деди ранги ўнгиб кетган гимнастерка устидан юлдуз тўқали камар боғлаган ва ориқлаб кетган калласи қовундай бир солдат.

Аммо бу солдатни ранги рўйидан ниҳоят инсон боласини кўрганидан ҳурсандлиги ҳам билиниб турар эди.

"Чўрак варми" дер экан солдатнинг кўзлари Жумабойни учратган Робинзоннинг кўзлари каби саодатманд эди.

Сафар ҳалтамиз ичидан нон¸ консерва ҳамда минерал сув олиб ўртага қўйдик.

Солдатни оти Қўйли экан. Ўзи Керки туркманларидан. Анорли қуйида Совет армиясига оид қандайдир қурилма бўлиб Қўйли бир йилу олти ойдан бери ана шу қурилмани қоровуллар экан.

Ҳар ҳафтада бир марта унга озииқ овқат ташлаб кетишар экан. Аммо нимадир бўлиб тўрт ҳафтадан бери ундан ҳабар олмай қўйишибди.

Нима еб нима ичяпсан деган саволимга аскар мийиғида кулиб "Мени трансформатор боқяпти" деди.

Тиканли симлар билан ўралган Анорли қуйини ўртасида икки оëқли роботга ўҳшаган улкан темир қурилма трансформатор турар эди.

Аммо ҳимоя рангига бўялган бу қурилмага сон саноқсиз ва турли рангдаги латталар боғланган эди. Баъзи латталар кичкина арғимчоқ шаклида эди. Бир икки жойда қўғирчоқ ҳам осилиб турар эди.

Маълум бўлишича бундан тўққиз ой олдин Исмомут ота зиëратига бораëтган кишилардан бири йўл йўлакай Анорли қуйига бориб Совет харбий қурилмаси бўлган Трансформатор остида ўғил фарзанд ният қилиб дуо ўқибди ва темир иншоотга бир латтани боғлаб қўйибди.

Бу зиëратчи Анорли қуйини қоровуллаëтган аскар бола Қўйлини ҳам эҳсонлар билан сийлабди.

Зиëратчи уйига қайтса ҳар доим қиз туғадиган иккиқат хотини сал ўтмай ўғил туғибди.

Бу гап тарқаб кетиб Трансформатордан ўғил фарзанд тилайдиганлар турнақатор бўлиб Анорли қуйига қараб энибди.

Совет армиясининг унутилган аскари Қўйли эса ўзини бу янги зиëратгохнинг ягона кохини дея ҳис қилар эди.

Орадан йиллар ўтди...

Эшитишимча Совет Иттифоқи тарқаб бу харбий ҳудуд расформирование бўлибди. Аммо Қўйли ўз ватани Керкига бормасдан қумлар ўртасидаги Анорли қуйида қолибди.

Ускунани демонтаж қилиш учун келган зобитларга пул бериб трансформаторни сотиб олибди.

Собиқ аскар Қўйли энди соқол қўйиб жанда кийиб трансформатор тагида қуръон тиловат қилишга ўтибди.

Қорақум этакларидаги эл уни Трансформатор бово деб чақиришадиган бўлибди.
.
Трансформатор тагига қора қўчқор сўйиб шохини Совет армиясининг собиқ аскари асли Керкидан келган Қўйлига берсанг бешигингизга қўчқордек ўғил ато қилинар экан.

понедельник, 30 марта 2015 г.

Қайсар монологи

'Постановка «я могу» приводит к положительному результату, постановка «я не могу» не приводит ни к какому результату.

Бу француз файласуфи Жан Пол Сартр фалсафаси. 

Менга жуда ëқади шу фалсафа. 

Шу пайтгача бу фалсафага амал қилиб кам бўлмадим. Пединститутни битиргандан рассом чиқмайди деди менга Жавлон Умарбеков деган рассомлар идорасини каттаси. Мен бу гапга парво  қилмадим. Сал ўтмай Москвадаги мунаққидлар мени¸олис ëбондаги  21 ëш йигитни СССРни тамсил қиладиган 20 рассом қаторига киритди. 

Бу рўйхат Репиндан бошланиб мен билан тугаган эди.

+++++++++++

Ҳали СССР оëқда турган 1989 йилда мен Урганчдаги "Спартак" стадионида илк сиëсий митингни ташкил қилган эдим.

Бу митинг Ўзбекистон мустақиллиги талаб қилинган илк тадбир эди.

26 ëшда эдим ўшанда. Урганч хокими Рустам Султон менга қараб сени пешанангдан отишади деганда¸ қани от мана пешонам дедим.

Рустам Султон мен билан савдолашиб митингни бекор қилсанг навбатсиз жигули олишга қоғоз бераман деди. Қоғозингни кетингга тиқ деган эдим унга. 

(Йилар ўтиб бу қўрслигим учун Рустам акадан узр сўрайман.)

Пировардида мени истаганим бўлди. Митинг ўтказдик. Бу ҳаракатнимг самараси эса вилоятда Каримовнинг Муҳаммад Солиҳга ютқазгани бўлди.

Ютқазганда ҳам шармандаларча ютқазди.

Ўзбекистоннинг ҳеч бўлмаганда бир вилояти Каримовни сайламаганман деб мақтана олади. 

Бу сайловга бош бўлганимда ҳам албатта ғалаба қозонаман деб бошимга бўрк кийган эдим. Оллоҳ соясида ғалабани қозондим¸алоҳида олинган бир вилоятда.

+++++++++++++


Рассомдан журналист чиқмайди деди Ҳолида деган муҳаррир. 

Ҳар ҳолда чиқди шекилли. Ҳатто журналистика соҳасида халқаро мукофот ҳам олдим. 

Телевидения очаман деганимда Турк лицейидаги муаллимлар бош чайқашди. 

Туркияда пораси бир миллард доллардан ошганлар телевидение очади дейишди

Мен ҳудонинг кўмаги билан телевидение очдим. 

Вилоятнинг 90 фоизи бу телеканални томоша қилади деб¸ ҳокимият СНБга ҳисобот берди.

Бу ҳисоботда телеканалнинг СНБ ва МВД билан ҳамкорлик қилмаслиги ва фақат салбий фактларни ëритиш айтилди. Бу ҳужжатда ëзилишича телеканал преиздент қарорларини мунтазам танқид қилган.

Бу ҳисобот менинг ютуғим ҳақида ҳужжат эди.

+++++++++++

Ҳар доим бирор иш бошлар эканман Жан Пол Сартрни гапини эслайман. Мен шу ишни албатта қилаа олман дейман.

Хўш хозир нима истайсан деб сўрасалар аниқ айтадиган орзум бор. 

Мен ҳудди Сингапур ва Грузияда бўлгани каби самарали ислоҳотнинг Ўзбекистонда амалга ошишини истайман.

Ҳудди Грузиядаги каби барча милиция ходимлари бир кунда ишдан бўшатилишини истайман.

Ўзбекистонда демократик система қурилишини ва бу системанинг самарали ишлашини кўришни истайман.

Агар хозир "мен буни қила олмайман "¸ "Буни кўриш насиб қилмайди" десам ҳудди шундай бўлади.

Лекин "Мен буни қила оламан." " Буни кўриш албата менга насиб қилади" десам ҳудди шундай бўлади. 

Яратган ниятимизга кўра бизга амал беради.'

Постановка «я могу» приводит к положительному результату, постановка «я не могу» не приводит ни к какому результату.

Бу француз файласуфи Жан Пол Сартр фалсафаси.

Менга жуда ëқади шу фалсафа.

Шу пайтгача бу фалсафага амал қилиб кам бўлмадим. Пединститутни битиргандан рассом чиқмайди деди менга Жавлон Умарбеков деган рассомлар идорасини каттаси. Мен бу гапга парво қилмадим. Сал ўтмай Москвадаги мунаққидлар мени¸олис ëбондаги 21 ëш йигитни СССРни тамсил қиладиган 20 рассом қаторига киритди.

Бу рўйхат Репиндан бошланиб мен билан тугаган эди.

+++++++++++

Ҳали СССР оëқда турган 1989 йилда мен Урганчдаги "Спартак" стадионида илк сиëсий митингни ташкил қилган эдим.

Бу митинг Ўзбекистон мустақиллиги талаб қилинган илк тадбир эди.

26 ëшда эдим ўшанда. Урганч хокими Рустам Султон менга қараб сени пешанангдан отишади деганда¸ қани от мана пешонам дедим.

Рустам Султон мен билан савдолашиб митингни бекор қилсанг навбатсиз жигули олишга қоғоз бераман деди. Қоғозингни кетингга тиқ деган эдим унга.

(Йилар ўтиб бу қўрслигим учун Рустам акадан узр сўрайман.)

Пировардида мени истаганим бўлди. Митинг ўтказдик. Бу ҳаракатнимг самараси эса вилоятда Каримовнинг Муҳаммад Солиҳга ютқазгани бўлди.

Ютқазганда ҳам шармандаларча ютқазди.

Ўзбекистоннинг ҳеч бўлмаганда бир вилояти Каримовни сайламаганман деб мақтана олади.

Бу сайловга бош бўлганимда ҳам албатта ғалаба қозонаман деб бошимга бўрк кийган эдим. Оллоҳ соясида ғалабани қозондим¸алоҳида олинган бир вилоятда.

+++++++++++++


Рассомдан журналист чиқмайди деди Ҳолида деган муҳаррир.

Ҳар ҳолда чиқди шекилли. Ҳатто журналистика соҳасида халқаро мукофот ҳам олдим.

Телевидения очаман деганимда Турк лицейидаги муаллимлар бош чайқашди.

Туркияда пораси бир миллард доллардан ошганлар телевидение очади дейишди

Мен ҳудонинг кўмаги билан телевидение очдим.

Вилоятнинг 90 фоизи бу телеканални томоша қилади деб¸ ҳокимият СНБга ҳисобот берди.

Бу ҳисоботда телеканалнинг СНБ ва МВД билан ҳамкорлик қилмаслиги ва фақат салбий фактларни ëритиш айтилди. Бу ҳужжатда ëзилишича телеканал преиздент қарорларини мунтазам танқид қилган.

Бу ҳисобот менинг ютуғим ҳақида ҳужжат эди.

+++++++++++

Ҳар доим бирор иш бошлар эканман Жан Пол Сартрни гапини эслайман. Мен шу ишни албатта қилаа олман дейман.

Хўш хозир нима истайсан деб сўрасалар аниқ айтадиган орзум бор.

Мен ҳудди Сингапур ва Грузияда бўлгани каби самарали ислоҳотнинг Ўзбекистонда амалга ошишини истайман.

Ҳудди Грузиядаги каби барча милиция ходимлари бир кунда ишдан бўшатилишини истайман.

Ўзбекистонда демократик система қурилишини ва бу системанинг самарали ишлашини кўришни истайман.

Агар хозир "мен буни қила олмайман "¸ "Буни кўриш насиб қилмайди" десам ҳудди шундай бўлади.

Лекин "Мен буни қила оламан." " Буни кўриш албата менга насиб қилади" десам ҳудди шундай бўлади.

Яратган ниятимизга кўра бизга амал беради.

пятница, 27 марта 2015 г.

Et vogue le navire

Et vogue le navire

Каримовнинг  йилни номлаш ҳақидаги алжирашини эшитиб¸ олдин бефарқ бўлдим. Тўғрида¸ бу телба чолнинг қовоқ калласидаги оғиз деб аталган тешигидан қачон мантиқли бир гап чиқибдики... 

Аммо сал ўтиб уялдим. Шунча одам шу алжираган чолнинг оғзига қараб қолганига. 

Бу таги тешилган ва мана мана чўкаман деб турган шалоқ кема ичидаги манзарага ўхшади. 

1983 йили Федерико Феллини суратга олган "Кема сузмоқда" деган кино сюжети ана шундай эди.

Бундан 100 йил олдин жаҳон уруши бошланган кунлари чўкиб кетган кемадаги охирги кунлар ҳақида бу филм.

Ўзбекистондагилар ўзларини чўкаëтганларини билмагани каби бу филм персонажлари ҳам оëқ остидаги фалокатни сира ўйлашмайди.

Фақат бир персонаж оғзидан чиққан гап фалокат шамойилини белгилайди.

"Мен бир пастдан кейин вулқон отиладиган тоғнинг тепасидаман" дейди у.

Ташқаридан собит кўринган тоғ ичидаги норозилик вулқони отилар экан энг аввало ана шу тоғ чўққисидагилар ҳалок бўлади.

Бу гап Ўзбекистонга тааллуқли. Бугун Ўзбекистон деган тоғ чўққисида Каримов оиласи ўтирибди. Шунингдек бу оила ўғирлиги ва жиноятларига шерик бўлган мирзиëеву иноятовлар¸ снб ва прокурорлар подаси тоғ чўққисида ўрмалаб юрибди. Тоғни ичида эса лава ташқарига чиқиш йўлини қидирмоқда.

Одатда лава кўзга кўринмайди. Кўп ҳолларда узмон вулқоншунослар ҳам қачон вулқон отилиши ҳақида аниқ прогноз бера олмайди.

Вулқон отилиб ҳар ер тўс тўрпоқ бўлганида эса шундай сокин тоғ ичидан вулқон отилади деб ўйламагандик дейишади.

Зилзила¸ вулқон ва бошқа касофатларни иту мушуклар савқи табиий ила сезиб бу ҳудуддан қочишга ҳаракат қилишар экан.

Бугун ФБ даги дўстларимдан бири Ўзбекистондаги одамлар нима қилиб бўлса ҳам мамлакатдан чиқиб кетиш ҳаракатида деди.

Қизлар чет эллик эр қидиришмоқда¸ билагида кучи борлар ўрусиятга қараб энган. Сал пал китоб ўқигани эса овруопою амриқо тарафга қараб жуфтакни ростлаган. Йўлини топганлар Кореяга қараб ўкчани кўтаришган.

Одамлар ичидаги савқи табиий уларнинг идрок остига сигнал юбориб эртанги вулқон оқибатларидан нари туришга ундаяпти.

Зотан фалокат эшик қоқмайди. Вулқон бирдан отилади¸ ер тўсатдан қимирлайди¸ кема эса дархол чўкиб кетади.

Фақат кейинроқ маълум бўладики¸ тўсатдан юз берган фалокат тасодиф эмас балки йиллар давомида йиғилиб келган сабаблар оқибатидир.

Аммо ҳали кема чўкмасдан туриб ҳалокат сабабчиси ҳақида тараддудсиз айта оламан. Бу айбдор Ислом Каримов яратган режимдир.

Демократик давлатларда Каримовга ўҳшаганларни фалокат юз бермасидан олдин итқитиб ташлайдиган катапулталар бўлади.

Ҳудди қисқа туташув пайтида ëнғин бўлмаслиги учун предохранител отиб юборгани каби.

Биз бунақа катапултани ярата олмаганимиз учун чўкиб кетишга¸ вайрон бўлишга мубталомиз.

Гапим тугади. Сўз навбати оптимистларга.

четверг, 26 марта 2015 г.

Менинг дўстим Инқилоб


Менинг дўстим Инқилоб

Кейинги пайтда араб кўчаларидаги жумбуш боис инқилоб калимаси тилимизга ёпишди қолди. Бундоқ ўйлаб қарасам бу калима билан танглайимиз кўтарилган экан.
Инқилобчилар ёрдамга муҳтожлигини ҳар доим сезар эдим.
Инқилобчилар ёрдамга муҳтожлигини ҳар доим сезар эдим.

Мактаб интернатда ўқиганимда Инқилоб деган гурланлик бола билан синфдош эдим. Унинг ғалати исми болалар учун ҳазил-мазах нишони эди.

У билан дўст бўлганим учун доимо ëрдамга шошар эдим. Умуман, инқилобнинг ва инқилобчиларнинг ëрдамга муҳтожлигини ўша вақтда билганман.
1976 йили ўқитувчимиз “10 тийин олиб келинг” деб тайинлади. “Луис Корвалан деган инқилобчи бор. Ўшанга ëрдам йиғяпмиз”, деди муаллим.Луис Корваланни совет диссиденти Буковскийга алмаштиришган эди. Корвалан инқилобчи, Буковский эса инқилобнинг мутлақ душмани эди. Албатта, йиллар ўтиб мен бунинг тескариси ҳақидаги фикрга келган бўлсам-да, мурғак тасаввуримда менинг 10 тийинлик ёрдамимга муҳтож чилилик инқилобчи суврати муҳрланди.

Мен Чилига ишонаман

Ўша пайтлари биз, бўйнига алвон латта боғлаган совет ўқувчилари, уззуккун Чили ташвишини қилар эдик. Нафақат биз, балки катталар ҳам. Тошкентдаги "Ҳамза" театрида “Мен Чилига ишонаман” деган спектакл ҳафтада қаторасига 5 кундан қўйилар, халқ артисти Олим Ҳўжаев эса, ошиғич дард билан Чилининг коммунист раҳбари Салвадор Алиенде ролини ижро қилгани учун СССР халқ депутати бўлди. 

Рассом Баҳодир Жалолов депутат нишонини таққан Олим Хўжаев портретини чизар экан, расм номини "Мен Чилига ишонаман" деб қўйди. Улар ўзларидан кўра кўпроқ Чилига ишонишар эди.

Савр инқилоби

1978 йилда рассомлик билим юртига кириш иштиëқида Тошкентга бордим. Ўзбекистон радиоси хорижий эшиттиришлар бўлимида ишлайдиган отамнинг таниши, Афғонистон советлар тарафидан ишғол қилинганида Кобул радиоси портлатилгани ва Тошкентдан туриб пуштун ва форсий тилларида "Кобулдан гапирамиз", деб эшиттириш олиб борилганини сирли товушда гапирган эди.

Кинотеатрларда кино бошланишидан олдин “Афғонистондаги Савр инқилоби” ҳақида Малик Қаюмов суратга олган ҳужжатли филм намойиш қилинар ва филмдан ўрин олган ҳофиз Аҳмад Зойир ҳақидаги лавҳалар қалб торларимизни чертар эди.

“Инқилоб нелигин бизлардан сўра” деб xитоб қилди “Жайҳун ортидаги Афғон боласи”га ўшанда ҳам ўзбекнинг машҳур шоири бўлган Абдулла Орипов. 

Тақамўйлов қўйиб, қўш киссали фикон куйлак кийган сурхонлик талаба шоир Мирза Кенжабек ҳам Савр инқилоби ҳақида ëзди.

У кунларда Кобуллик толиб
Қодир бир кун келди ëтоққа, 
Ватанида инқилоб бўлиб,
Афғон эли қалқмиш оëққа.

У куларди ..Қарардим ҳайрон
Кўзидаги йилтироқ ëшга:
Қуëш десам йиғига ўхшар,
Йиғи десам ўхшар қуëшга...

Аммо бу гаплардан сал ўтиб афғон жангоҳларидан ўзбек уйларига тобутлар келар экан, инқилобга бўлган муносабат ҳам салбий тарафга ўзгара бошлади. Боласи афғонда ўлган аëллар Чорсуда жинси шим сотаëтган афғон талабаларини калтаклашди. 

Биз савр инқилоби деган воқеа, совет ишғоли бўлиб чиқди. Бабрак Кармал эса инқилобчи эмас, бор-йўғи Кремл парваришлаган бир мулозим эди.

Демократия истаги 

Бабрак Кармалу Брежнев ва катта Бушлар тарих саҳифаларига беркинар экан, саҳнага кичик Жорж Буш ва Барак Обамалар чиқди.

Бунинг баробарида Украина ва Гуржистондаги ранго ранг инқилоблардан сўнг араб кўчалари жунбушга келарди.

Фикр-ўйим шаклланган ўтган асрнинг етмишинчи йилларида инқилоб калимаси урф эди. Тошкентда инқилоб хиëбони бўларди. "Ҳамза" театрида эса “Инқилоб тонгги” деган спектакл қўйиларди. Дарвоқе, бу спектаклда инқилобчига айланган бой жиян Файзулла Хўжадан тоғаси “мақсадинг не ўзи?” деб сўрайди. Мақсад, оврўполиклар тили билан айтганда “демократия”, дейди Файзулла Хўжаев.

Украина ва Гуржистондаги инқилобчиларнинг либерал ғарб қадриятлари тарафдори экани аниқ кўринган бўлса-да, араб кўчаларидаги мухолифатнинг ҳадафи дарҳол кўринмади.

Ҳар ҳолда бугунги  манзара “эчкига жон, қассобга ëғ қайғу” деган ўзбек мақолига менгзиëтгандай. "Қутадғу билик" китобида нефтнинг эски номи қораëғ экани айтилади...

Демократия истаги ана шу қораëғ андишасидан устун келадиган кунлар яқин...

Ватаний вазифа ҳақида ëки бизни қутқарадиган айлана борми?


Бу гапларни ўтган йилнинг 20 ноябрида ëзган эдим. Юртдаги миллионта муаммони муҳокама қилмасдан мамлакат ташқарисидаги глобал жанжалларга аралашиб кетган¸ муттаасибларнинг вазъларини эшитиб қотилларни ëқлаган тарзда ватаний вазифалардан узоқлашиб кетган иниларимга бу гапларни яна эслатгим келди.

Ватаний вазифа ҳақида ëки бизни қутқарадиган айлана борми?

Сурияда жангарилик қилиб юрган ўзбеклардан бири ўз ваъзида ватаний мақсади йўқлигини писанда қилди.

Салафийлар глобализми нуқтаи назаридан қаралса ватан тушунчаси йўқ бир нарса. Шу боис бугун ватанпарварлик ҳақида ëзгим келди. Сталин чизиб берган ҳарита ичини ватан дея улуғлаш орзуим йўқ.

Турфондан бошланиб ëйиқ дарëсигача ястанган ерлар менинг ватанимдир. Кекса Ҳеродот қадим деб атаган Хоразм менинг туғилган юртимдир. Тажан¸ Исмомут қирлари Пирнавҳос ва Гандимиëн боғлари менинг Фирдавсул иқболимдир.

Ватанпарварлик ўрнагини менга ота бобо бўлган икки улуғ олимда кўрдим. Улардан бири Паҳлавон Маҳмуд. Тасаввуф оламида танилган шоир¸ файласуф. Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон шохига харбий кўмак бериб унинг марҳаматига нойил бўлди.

Тила тилагингни ботир деди¸ шоҳ. Тилагим Ҳиндистонда қул бўлиб юрган хоразмликларни озод қилиш деди Паҳлавон Маҳмуд. Майли бир ҳўкизнинг терисига қанча қул сиғса шунчасини олиб кетавер деди шоҳ. Паҳлавон Маҳмуд пўстиндўз эди. У бир ҳўкизнинг терисидан пичоғи билан қирқиб узун бир камар ясади. Бир ҳўкиз терисидан ясалган камарни катта бир майдонга айлана қилиб ëйди.

Бу айлана ичига Ҳиндистондаги минглаб хоразмлик қуллар сиғди. Паҳлавон Маҳмуд уларни озод қилди ва орқасидан эргаштириб Хоразмга олиб келди. Озод бўлиб ўз ватанига келган қуллар миннатдорлик сифатида Хива ўртасидан оқадиган катта канални қазиб беришди. Полвон ëп деб аталадиган бу канал бугун ҳам сувга тўла.

Ўз ҳамюртларини зулмдан озод қилиш Паҳлавон Маҳмуд учун ватаний вазифа эди.

Озод инсонларнинг ўз юртини обод қилиб канал қазиши ҳам ватаний вазифа эди.

Ўтган ҳафта Туркия президенти Туркманистон турмасидан бир муаллимни қутқариб ўз учоғида иззат қилиб мамлакатига қайтарганида ҳам оддий ватаний вазифани адо этган эди.

Кўп ҳолларда сўфий нақшбандийларини ўз ичига қамалган маҳдуд кишилар дейишади. Аммо бу тасниф Кубро учун эмас. Темучин Хоразмга бостириб келганида улуғ устоз Нажмиддин Куброга истисно ўлароқ омонлик ҳадя этди. Нажмиддин Кубро босқинчининг ҳадясини олмади. Ҳазар қилди. Боз устига Кубро ўз ватани Хоразмни қўлида қилич билан ҳимоя қилди ва жанг майдонида ўлди. Ўларкан икки қўли билан мўғул байроғини ғижимлаб ерга отди. Шу тариқа тасаввуф гиганти Кубро ватаний вазифани адо этди.

Навоий “кўк юзига осилган қандил” деб тарифлаган Ғаззолийдан иқтибос:

“Аниқ билдимки, сўфийлар Худой таоло йўлининг ошиқу соликлари экан ва уларнинг сийратлари сийратларнинг энг яхшиси ва уларнинг йўли энг тўғри йўл ва ахлоқлари энг покиза ахлоқдир.”
Ватанпарвар оталарим ҳақида Ғаззолийдан ҳатлаб бир нарса дея олмайман.

Байт будур:

Эй фарзанд, амалда беамал бўлма. Сўфийлар зикридан бесамар бўлма!

вторник, 24 марта 2015 г.

Фалокатдаги одамлар ëки оëқ излари бизни катта йўлга элтадими ?

Фалокатдаги одамлар ëки оëқ излари бизни катта йўлга элтадими ?

Бугун ўзбек жамияти¸айтайлик икки йил аввалгидан сал фарқ қилади. Икки йил олдин жамият ўз ичига яширинган маҳдуд ҳолатда эди. Умумиятла хозир ҳам шундай. Аммо сал фарқ бор. МТС ëпилиб очилиши¸ ГК нинг ота мехридан мосуво қилиниши¸ Россиянинг Қримни аннекция қилиши билан боғлиқ воқеалар бу фалаж жамиятнинг баъзи аъзоларининг қимирлашига олиб келди.

Ҳудди комада ëтган одамнинг бармоғи қимирлагани каби.

Совет ҳукуматини ширин туш каби соғинганлар тилга кириб “Оҳ қандай даврлар эди¸СССРда туяларнинг тезаги олтиндан эди” дея бошлашди.

Яна бировлари эса ўзларини ҳаëлан Путин билан бир тўшакда кўриб роҳатланишди. Баъзилар мамлакат қора байроқ остидаги ҳилофотнинг бир қисми бўлсин дея орзуманд. бўлишди.

Қорақалпоқни ажратиш¸Хоразмни мустақил қилиш¸ Самарқанд ва Бухорони Тожикистонга¸ Тошкентни Қозоғистонга бериш истагида бўлган кўкнориҳаëлларга тил битиб алаҳлаб алжирай бошлади.

Фалаж холатда ëтганида одам танaсидаги турли касалликлар ҳам фалаж холатда ухлаб ëтган бўлади. Комадан чиққан одам ўз танасидаги турли касалликлар уйғонганини ҳам кўради.

Бу касалликлар оқибати инсон учун комадан ҳам ҳатарли бўлиши мумкин.

Кома холатидан чиққан одамларнинг сал ўтмай оламдан ўтганини тиббиëт шундай изоҳлайди.

Жамият ва давлат учун фалаждан кейин уйғонадиган ҳасталиклар қанчалик таҳдидли.

Бу савол жавобини келажакка ҳавола қилиб яна бугунни таҳлил қилсак.

Мен деярли ҳар куни ўзбекистонликлар билан гаплашиш асносида уларнинг эркинлик истамаëтганлигини ҳис қилдим.

Улар яна ҳам тоталитар тузум исташмоқда.

Тошкент қишлоқиларга тўлиб кетди¸уларни шаҳарга киргизмаслик учун чораларни кучайтириш керак¸ шаҳар резинадан эмас дейишади.

Холбуки прописка бор¸ чеклов бор. Улар шундоқ ҳам дунëдаги ëпиқ шаҳарлардан бири бўлган Тошкентни бошқалар учун ëпилишини исташади.

Ашулачилар гитара чалмасин¸ миллийлигимизга зид дейишади. Шундоқ ҳам битта ашулачи устидан тўрт идора ва саккизта қарор ҳўжайин.

Йўқ етарли эмас дейишади. Тақиқ кучайсин деб талаб қилишади.

Тақиқ¸ чеклов ва қатағон истаëтганлар кўп. Эркинлик¸ҳуррият ва танлов истаганлар кам.

Демократия ва ислоҳот истаган оддий одамни ҳали учратмадим.

"Ана демократия истаган Украинани аҳволини кўринг " дейишади. "Бизни тинч қўйинг кетимизга тепишса ҳам қорнимиз тўқ бўлса бўлди"¸ дейишади.

Холбуки Ўзбекистонда кетига тепилаëтган одамларнинг қорни тўқ эмас¸ боз устида уйида чироқ ëнмайди¸газ ўрнига тезак ëқишга маҳкум.

Яна ўша эски гап. Йиғи сиғи . Ох воҳ . Боши берк кўча.

Аммо чўкаëтган одам оëқ қўлини қимирлатади. Кўчада адашган одам эса одамлардан йўл кўрсатишни сўрайди.

Афсус биз чўкаëтиб оëғимизга тош бойлаган одамга ўҳшаймиз. (масалан дабдабали тўйлар)

Биз агар адашган бўлсак нега йўл изламаймиз.

Баъзан сендан олдин юрган одамнинг оëқ излари сени тўғри йўлга бошлаши мумкин.

Чунки адашган бир биз эмасмиз. Йўл топганлар бор.

Албатта Сингапурда ўтказилган ислоҳот самараси ҳақида гапириш мумкин.

Аммо дархол Сингапур менталитети биздан узоқ деган эътирозни эъшитиш мумкин.

Ундай бўлса биз билан яқин ўтмишда бирга яшаган Грузия ислоҳоти бизга йўл ҳаритаси бўла олмайдими.

Бугун Грузияда “пора билан ўқишга кириш”¸ “ГАИ га пора бериш” каби ҳолатлар узоқ ўтмишга айланди.

Бугун Грузяида уй олди соттиси 30 дақиқада амалга оширилади. Машинага номер олиш учун 20 дақиқа кетади. Фирма ëки ширкатни қайддан ўтказиш учун низомий капитал зарур эмас. Полиция яҳши ишлагани боис машинани қулфламаса ҳам бўлади.

Буни Тбилисидаги танишларим айтмоқда.

Албатта "ақлли" ватандошдан яна эътироз эшитамиз.

Грузиядаги ислоҳотни Ғарб ва АҚШ молиялади деган эътирозни.

Айтиш лозимки бундай ëрдамни Ўзбекистон доҳил 180 мамлакат олади. Грузиядан фарқли ўлароқ бу мамлакатларда радикал ислоҳот ўтказиш истаги йўқ. Ҳеч ким Грузия каби полицияда ишлаганларниг 90 фоизини алмаштирмоқчи эмас.

Яна эътироз¸ яна шубҳа...

Худди чўкаëтган одам уни қутқармоқчи бўлган одамни саволга тутгани каби. Яъни сен узатган ходани тикони бармоғимга кириб оғритмайдими деган тарзда.


Бармоқ тузалиши мумкин аммо чўкиб ўлган одам балиқларга ем бўлиши тайин.


Расм мақола муаллифи тарафидан чизилган 

понедельник, 23 марта 2015 г.

'"Золим ва шафқатсиз ҳокимият ўлат ва ичтерламадан ҳам қўрқинчли"

'"Золим ва шафқатсиз ҳокимият ўлат ва ичтерламадан ҳам қўрқинчли"

Туркияда қўли синдирилган  Дилноза депортация қилинишидан қўрқади. 

Қўлини яна синдиришса  ҳам Туркияда қолиб ишламоқчи. 

Россияда тепкилаб уриб ташланаëтган ватандошларимиз  нима бўлса ҳам Ўзбекистонга бормасликни маъқул кўришади. 

Улар Ўзбеистонда шафқатсиз ҳукмдор зулмига дуч келишдан қўрқишади. 

Ривоят эса будир:

Бир куни  Конфуций тоғ ëнидан аравада  ўтиб бораëтиб¸ қабр устида сочларини юлиб йиғлаëтган аëл фарëдини эшитди.

Конфуций бу ëлнинг ëнига дардини билиб келсин дея ўз шогирдини жўнатди. 

Аëл Конфуцийнинг шогирдига дардини достон қилди:

.—  Мен бу ўлкада кетма кет қайғу билан юзлашдим. Олдин қайнонам ичтерлама касалидан ўлди. Кейин бу касал эримни олиб кетди. Хозир эса тифга чалинган ўғлимни кўмдим¸ деди аëл.
— Ундай бўлса нега бу ўлкани тарк қилмайсан? — деб сўради донишманд  Конфуций.
— Чунки бу ерда золим хокимият йўқ , —  дея жавоб берди аëл.

— Буни ëдингда сақлагин шогирд, — деди  Конфуций. — Золим ва шафқатсиз ҳокимият ўлат ва ичтерламадан ҳам қўрқинчли.'

"Золим ва шафқатсиз ҳокимият ўлат ва ичтерламадан ҳам қўрқинчли"

Туркияда қўли синдирилган Дилноза депортация қилинишидан қўрқади.

Қўлини яна синдиришса ҳам Туркияда қолиб ишламоқчи.

Россияда тепкилаб уриб ташланаëтган ватандошларимиз нима бўлса ҳам Ўзбекистонга бормасликни маъқул кўришади. 

Улар Ўзбеистонда шафқатсиз ҳукмдор зулмига дуч келишдан қўрқишади.

Ривоят эса будир:

Бир куни Конфуций тоғ ëнидан аравада ўтиб бораëтиб¸ қабр устида сочларини юлиб йиғлаëтган аëл фарëдини эшитди.

Конфуций бу ëлнинг ëнига дардини билиб келсин дея ўз шогирдини жўнатди.

Аëл Конфуцийнинг шогирдига дардини достон қилди:

.— Мен бу ўлкада кетма кет қайғу билан юзлашдим. Олдин қайнонам ичтерлама касалидан ўлди. Кейин бу касал эримни олиб кетди. Хозир эса тифга чалинган ўғлимни кўмдим¸ деди аëл.
— Ундай бўлса нега бу ўлкани тарк қилмайсан? — деб сўради донишманд Конфуций.
— Чунки бу ерда золим хокимият йўқ , — дея жавоб берди аëл.

— Буни ëдингда сақлагин шогирд, — деди Конфуций. — Золим ва шафқатсиз ҳокимият ўлат ва ичтерламадан ҳам қўрқинчли.

Перед землятресением


Перед землятресением


У Сальвадора Дали есть одна картина. Она описывает предчувствие гражданской войны.

Мой друг, художник Хакимжон Турдиев в 1985 году написал картину "Перед землятресением".

На картине была изображена ташкентская махалла, погруженная в мрак. На ней представлялось, что грядущее землятресение могут почувствовать только собаки. Эта картина выставлялась в Москве на Манеже и удостоилась там хвалебных отзывов со стороны искусствоведов.

Один известный искусстововед раскрыл скрытый смысл (код) картины.

Согласно ему, картина предвещала социальное землетрясение, которое ожидало вся страна. Конечно, мы не обратили внимания на эти слова. Через небольшое время, когда рухнул Советский Союз мы вспомнили о картине Хакимжона.

Художник с врожденным чувством предвидения описал предстоящие потрясения.

Сегодня в Ташкенте привычно спокойно. Однако ташкентские собаки сорвав свои цепи воют подняв головы к небу.

Мажолисул нафоиснинг даф бўлгани ҳақида

Мажолисул нафоиснинг даф бўлгани ҳақида

(Бу гапни гўши бор одам эшитсун¸ ўзида ҳуши бор одам эшитсун)

Олдин мажлисларда ориф ва оқилларгина сўз соҳиби эди. 

Уларнинг суҳбатларини билимга ташна мажлис аҳли жим ва қулоғини динг қилиб тинглар эди. 

Бу суҳбатни тинглаш учун олис тупроқлардан келган етук олимлар қўлига супурги олиб мадраса айвонини супурган куйи мажлисга қулоқ мусофири бўлишган.

Шу тариқа билмаслар билгичлардан эшитиб олим бўлишган. Шу тариқа илм ва ирфон тараққийга юз тутган. Гап кумуш ¸сукут эса олтин бўлган бир давр.

Бу тартиб яқин яқингача мавжуд эди. Аммо интернет яратилгач умуман гап сўзламаслиги керак бўлган нодон ва жохилга ҳам минбар тегди.

Интернет жохил билан оқил ўртасига тенглик белгисини қўйди.

Масалан минглаб жилд китобни титган бир олим закий бир фикрни гапираëтган пайтда¸ темир чўкичлашдан бошқани билмайдиган оддий бир чилангар ўртага кириб алмойи жалмойи гапларни алжираши мумкин.

Боз устига яна бир тўпор жоҳиллар орага тушиб бу чилангарнинг гапларини мақуллаб бош лиққилатишлари ҳам янги давр махсули.

Зар қадрини заргар биладиган ва чилангар жим турадиган замонлар интернет олиб келган тўфонда йўқлуқ қаърига даф бўлди.

Мажлисимиз нафисликдан мосуво бўлиб¸ ҳамма бирданига тинимсиз гапирадиган далихонага дўнди.

Боз устига ақлдан ғариб бўлганн бу зотларниг баланд пардали шовқини оқилларнинг хотиржам нутқи ичига гизланган мантиқни ҳам ўлдирди.

Бу ўринда оқиллар ўзларига янги бир тузук тузсалар ҳайрли бўлар эди.

Яъни жоҳиллар билан интернетда суҳбат қурмаслик. Уларнинг алжирашларини игнор қилиш

Яна ҳам тўғриси интернет яратган усул билан уларнинг оғзига блок деган қопқоқни ëпиб қўйиш.

Форслар айтгандек кабутар бо кабутар ғоз бо ғоз¸ жинс бо жинс.

Ота касби ëки репортер профессияси

Ота касби ëки репортер профессияси



Отам (Оллоҳ раҳмат қилсин ) Ражаббой Бобожон 40 йил мобайнида Ўзбекистон радиосининг Хоразмдаги махсус мухбири бўлиб ишлади.
Отамнинг иш майдони Хоразм вилоятининг бутун ҳудудлари эди. Зил замбил “репортер” магнитофони билан отам Питнакдан¸Дўсимбийгача¸Моноқдан Овшаргача бўлган масофани пикап москвичда кезиб репортажлар хозирлар эди.
Брежнев дастурхонига Хоразм қовунларини етказиб берадиган Матвафо ота ëки Никита Хрушчевнинг шахсий дўсти Искандар Дўсов отам хозирлайдиган репортажлар қахрамони эди.
Радио бошловчиси Қодир Махсумов “Хоразмдаги мухбиримиз Ражаббой Бобожонов биз билан жонли алоқада¸ассалому алайкум Ражаббой оға ” дейиши билан отам баланд овозда валайкум ассалом Қодиржон деб репортажни бошлар эди.
Жонли алоқа Урганч куранти тагидаги алоқа бўлимидан махсус УКВ канал орқали амалга оширилар эди.
Отам уйдаги улкан магнитофондаги ош ейдиган лаган катталигидаги ленталарни ацетон билан ëпиштириб монтаж қилар эди.
Ленталардаги респондентлар овози эса текстга туширилиши лозим эди.
Менга зўрға бўйим етадиган улкан магнитофон тугмаларини босиб ўчириш каби зерикарли вазифа тушар эди.
Отам лентадаги овозларни эшитиб жумлама жумла машинкада чиқиллатар эди.
Монтаж бўлган якуниуй махсулот эса зудлик билан Урганч аеропортига етказилар эди.
Учувчилар лентани Тошкент аеропортидаги махсус қутига ташлашар эди. Радио ходимлари эса бу лентани олиб эфирга қўйишар эди.
Тошкентдан 1000 км узоқликдаги Хоразмдан ëзилган лавҳа икки соат ичида эфирга узатилар эди.
Мен бу касб биилан шуғулланишни ҳеч қачон орзу қилмаган эдим.
Шоир¸рассом¸ киночи бўлишни орзу қилардим. Рассом бўлиб эътироф қилиндим ҳам.
Аммо бундан 20 йил олдин 1994 йилнинг 12 апрели куни тележурналист бўлиб эфирга чиқдим.
Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил телеканал ТВ АЛС дастурини ўша куни Хоразм¸ Бухоро ¸ Қорақалпоғистон ва Туркманистондаги миллонлаб одамлар кўрди.
Биз ТВ зона 4 системаси Москва дастури бериладиган каналдан чиқиб Москва дастурларини кутаëтган ўртоқларга “Жаноблар ва хонимлар” деб мурожаат қилдик.
Москванинг “Время” дастури ўрнига “Дигиржак” (Ғилдирак) деган махсус дастурни намойиш қилдик.
Ана шундан кейин рисқу насибам ота касби билан боғланди.
Мана 10 йилдан ошибдики радиожурналистика билан шуғулланаман. Ота касбида энди.

воскресенье, 22 марта 2015 г.

Ў З И Д У М А Л О Қ

Ў З И Д У М А Л О Қ

Кичкиналигимдан кино суратга олишни орзу қилар эдим. Урганчдаги Домпионерда кинотасвирчилик тўгараги бор эди. Уч тўрт марта борганман ëзилиш учун¸ аммо тўгаракнинг ҳар доим эшиги берк бўлган. Ўша тўгарак қаршисида расм кружоги бор эди. Ўша ердаги Муҳаммаджон ака деган расм ўқитувчиси менга далда бериб¸хозир расм чизиб турчи кинони кейин ўрганасан деб ўз группасига олган эди.
Шу шу орзуим ичимда қолиб кетди. Аммо сал суягим қотгач “Красногорск” деган кинокамера сотиб олиб кино суратга олганман.

Аммо бу сал кейинроқ бўлди.

ZO’KLIZIQ

Ëшлигимда(мен 12¸ укам 10 ëш пайтида) укам Қудрат билан бирга самовий келгиндилар ҳақида кино суратга олишни астойдил истаганмиз.

Раскадровкаларни чизганмиз. Кинони оти “ЗЎК ЛИЗИҚ” эди. Бу қизилкўз деган сўзнинг тескариси. Биз олмоқчи бўлган кино қахрамони ўзга сайëораликнинг кўзлари қизил бўлиши ва тескари гапириши лозим эди.

Албатта бу ғоя амалга ошмади. Биз ҳам бир оз улғайдик. Иккита потенциал киночи вақтинча икки йўлда малака оширардик. Қудрат адабиëт мен эса рассомлик сирларини ўрганар эдим.

1981 йилда институтга кириб рассомлик маслагини эгаллаш учун жиддий киришдим.

Аммо кино олиш ҳақидаги кўкнори ҳаëл мени ҳеч тарк этмади. Биринчи курсдан таътилга чиқиб Хоразмга борганимда кино олиш ниятида собит эдим.

Энг муҳим нарса Кинокамера бор эди. 16 миллиметрлик Красногорск камераси. Яхши тарафи аккумлятори йўқ. Бураб тов берсангиз шиғиллаб 15 метр лентага тасвир тушира олади. Объектив яҳши. Трансфакатори бор.

Яна бир мухим нарса камера маҳкамланадиган штатив. Қурилишда ишлайдиган синфдош дўстим нивилир учун ишлатиладиган штатив берди.

Совет саноати учун мўлжалланган бақувват матоҳ.

Кинолента. Кинолентани ўша вақтда Совет иттифоқида фақат икки ширкат ишлаб чиқарар эди. Свема ва Тасма ширкатлари.

Ҳар бири 15 метрдан бўлган тўрт қути оқ қора Свема пленкаси солинган думалоқ темир қутиларни Тошкентдаги ЦУМ дан сотиб олиб қўйганман.

Ўша қутиларни ўта нодир нарса каби силаб қўяр эдим.

Бугун айфон сотиб олган болалар ўша телефон қутисини балким шундай силар.

Монтаж столи ва лента ямайдиган ускуна.

Монтаж столини Маримбой деган мендан каттароқ Урганчлик йигит бериб турадиган бўлди. (У Ленинграддаги кино институтида ўқирди)
Лента ямайдиган ускунани ўзим сотиб олган эдим.

Сценарий. Ғоя. Хронометраж.

Энг муҳим нарса техника эмас ғоя эканини англаб етган эдим.

Ëзув машинкасида босилган ўша сценарий Урганчадаги устахонамда қаердадир ëтган бўлса керак.

У тахминан мана бу тарзда эди.

Филм номи: “Ўзидумалоқ”

Давомийлик: 3 минут
Тасвир. 16 мм. Оқ қора.
Тон.Овозсиз.
Филм қайсар одам ўлса ҳам фикридан воз кечмайди деган мазмунни ифода қилади.
Тасвирлар Гурлан тумани “Дўстлик” колхози ҳудудида суратга олинади
1.Умумий пландаги кадрда яйдоқ дала. Осмон ва ер ўртасини кесиб ўтган уфқда фақат битта дарахт. 2. Катта планда. Дарахт дум думалоқ экани акс этади.
3 Ўрта планда дарахтни дарë бўйида туриб томоша қилаëтган бир ориқ бир семиз икки одам тасвири.
4. Катта планда семизнинг юзи кўринади. Унинг оғзи қимирлайди.
5.Титр: Дум думалоқ экан бу дарахт.
6. Катта планда ориқ киши бош чайқаб эътироз билдиради.
7.Титр: Қайчи билан қийилган!!
8. Катта планда семиз.Кулиб яна ўз гапини такрорлайди.
9. Титр: Ўзи думалоқ.
10. Катта планда ориқ одамнинг аччиқланган юзи.
11. Титр. Қайчи билан қийилган!!!!!
12. Ўрта план. Жахли чиқан семиз ориқни ëқасидан ушлаб дарëга улоқтиради ва мамнун қиëфада оғиз қимирлатади.
13. Титр. Ўзидумалоқ.
Финал
Ориқ сувга чўкмоқда. У бир чўкиб¸бир қалқиб бормоқда. Катта планда унинг бақирган оғзи кўринади.
Титр.Қайчи билан қийилгааааааан.....
Кадрда яна семиз бамайлиҳотир кулииб турибди.
Титр. Ўзидумалоқ.
Сўнгги тасвирда ориқ сувга чўкиб кетган. Катта планда унинг сувдан чиқиб турган қўлигина кўринади.
Яна ҳам катта планда: Чўкиб кетаëтган ориқнинг сувдан чиқиб турган қўли қайчи ишорасини қилади.
Титр тушади .
THE END
Ҳуллас шунақа кино.

четверг, 19 марта 2015 г.

Антонионининг ўзбекча варраги

Бир кечалик ҳою ҳавас учун йиллар давомида қаддини букиб мусофирликда¸ муҳожирликда меҳнат қилаëтган ўзбеклар¸ италян киночисининг варрак учираман деган ҳавасда¸ ўзини ўзи ҳалок қилган қавм ҳақдаги ҳикоясини ëдга солади...
Ҳайит арафаси. Оврупонинг булутли осмони боисми¸ соат 7 бўлар бўлмас бирдан қоронғу тушгандек бўлди.

Праганинг овлоқ бир ëбонидаги Смиҳов деган автобус бекатининг хароб курсисида автобус кутаяпман.

Ëши 50 дан ошган бир амаки оғиргина бўлиб ëнимга чўкди.

Уни ўриндиққа михлаган оғирлик турмуш ташвишлари эканини сўзсиз- садосиз англадим.

Бу баробарида ўриндиқдаги амакининг ўзбек экани¸ водийлик эканини ҳам ҳис қилдим.

- Ҳайит муборак¸ дедим амакини гапга солиб.

Амаки бир нарсалар деб ғудранди. Унинг ўзига ўхшаган бир мусофир билан суҳбатга сира майли йўқ эди.

Аммо гапдан гап чиқиб¸ амакининг дард халтаси очилди.

Дардкаш амаки ҳикояси 

- Уч йил Прагада ишлаб топганимни Ўзбекистонда уч соат ичида совуришди. "3 соат ичида!!! " деди уч ориқ бармоғини кўрсатиб.

 - Қизимни чиқардим. Йўлкира қиммат¸ деб тўйга ҳам бормадим. Тўй бўлаëтган куни телефонда гаплашиб турдим¸ холос. Уйни тарк этаëтган қизимга ота бўлиб фотиҳа бера олмадим. Қилган ишим пул юбордим¸ холос. Хотиним манга СМС ëзиб турди у керак бу керак ¸ уни олдик буни олдик деб.

Ман олган ойлигимни ойма-ой юбориб турдим. Ўзимга 300 доллар ойига сарфладим ¸холос. Унинг икки юзи ëтоққа¸ қолгани проездной ва овқатга.

Эрталаб бешда тураман. Учта транспорт алмаштириб ишга етволаман. Кечқурун келиб овқат қиламан. Ëтоқ жойим каравотнинг иккинчи қаватида¸ баъзан кечқурун уйнинг қийшиқ томига бошимни уриб оламан¸ дейди амаки ғурра бўлган пешонасини кўрсатиб.

- Ëши ўтган одамга қаттиқ ботар экан. Уч йил тинмай ишлаб ортирганим 6000 доллар уч соат ичида сарф бўлди.

Дардкаш амаки қўлида ўйинчоқ каби тинмай айлантириб ўйнагани телефонини менга қаратиб¸ "Ўқинг укам"¸ деб қолди.

Телефонда Ўзбекистондан келган СМС мактуб бор эди. Телефон ойнасида "Куëвникига ҳайит юборамиз бир қоғоз жўнатинг" деган калима ëзиғлиқ эди.

Бир қоғоз дегани 1000 доллар экани ва бу миқдор пул ҳайит куни куëв боланинг уйига совға-салом бўлиб боришини тушунганим учун ҳам ¸ ортиқча савол бериб ўтирмадим.

Бу орада амакининг автобуси ҳам келиб қолди. Автобусга талпинган олақуроқ оломон орасида дардкаш амакининг қиëфаси ҳам оқшом қоронғулигига сингиб йўқолди.

Бу амакининг ҳикояси рассом дўстим Шавкат Абдусаломовнинг ҳикоясини эсимга туширди.

1989 йили Шавкат Абдусаломов "Бир шохли" (Единорог) деб аталган филмига натура излаб Хоразмга келди. Биргалашиб Янгиариқдаги Қалъаи Жиқ деган жойга бордик.

Саҳро ўртасидаги бир кичиқ лой қалъа эди бу.

Афсонага кўра бу қалъа бир вақтлар улкан шаҳар бўлган¸ аммо аҳолисининг феъли бузилгани боис бирдан кичрайиб қолган. Аҳолининг бу қалъа ичида мажақланиб ўлгани айтилади.

Шавкат ака қалъага олдин италян киночиси Микеланжело Антониони билан бирга келганини айтиб берди.

Рассом Шавкат ака ҳикояси 

Антониони "Варрак" деган кинони суратга олиш учун бу қалъага келувди. Бу филм орзу- ҳавас қурбони бўлган бир мамлакат ҳақида эди.

Сценарийга кўра қадим бир мамлакат подшоси варрак учиришни ихтиëр қилади. Бу варрак мамлакат улуғворлиги тимсоли бўлиши лозим эди.

Ниҳоят варрак учирилади.

Варрак осмонга ўрлагани сайин¸ ипга ип улашади. Мамлакатдаги барча ип ва арқонлар тугайди.

Газламаларни ва гиламларни ипга айлантиришади. Аммо улар ҳам тугайди. Бутун халқ эгнидаги кийимларини ечиб¸ ипга айлантиради. Бу ҳам етмайди. Экинзорлардаги буғдой ва арпаларни юлиб олиб эшиб ип қилишади. Оч ва яланғоч мамлакат устида улкан варрак учмоқда.

Аммо ип тугайди.

Варрак бир шўнғиб бу мамлакат устига қулайди. Мамлакат аҳолиси ўзлари маҳобат дея осмонга учирган тонна тонна иплар остида қолиб ҳалок бўлади.

Шавкат Абдусаломовнинг айтишича бу филмни Хоразмда суратга олинишига ўша пайтдаги Совет ҳукумати изн бермаган.

Йиллар давомида эрта тонгдан шомгача ишлаб топган пул уч соатда совуриладиган ўзбек тўйи ўша варрак эмасми?

Ëки хасталари дорига пул топа олмасдан дунëга видо айтаëтган Ўзбекистон давлатининг мустақиллик ¸ "Шарқ тароналари" деб пулни осмонга совурaëтгани варрак ҳикояси эмасми?

Олис юртдаги тўптепарларни миллионларга кира қилаëтган мамлакатнинг Антониони ривоятидаги мамлакатдан фарқи борми?

Бирдан ип тугаб, варрак бошимизга қуласачи?

Xудо кўрсатмасин.....

среда, 18 марта 2015 г.

Нега диктатор устани камситди ëки минор остига кўмилган исëн

Ҳар бир ёш авлод Хивадаги Калта минор афсонасини қайтадан эшитади.
Ҳар бир ёш авлод Хивадаги Калта минор афсонасини қайтадан эшитади.
Хивага Ота дарвозадан кираверишда бир жозибали мовий минорага кўзингиз тушади. Эл орасида Калта минор дейилган бу минора қурилиши 1855 йилда Муҳаммад Аминхон ўлганидан кейин тўхтатилган.
Илк режага кўра 110 метр бўлиши керак бўлган бу минора 29 метр кўтарилгандан кейин бошқа қурилмади.
Ярим минора¸ ярим орзу¸ ярим ният тимсоли каби турибди Калта минор.
Бундан 25 йил олдин минора ҳақида мен бир неча расмлар чизиш асносида унинг тарихини ўрганган эдим.
Бу тарих афсона ва мистика билан тўла эди.
Ўрганганим биринчи ҳикоянинг номини "Бостирилган исëн ҳайкали" деб қўйсак.
Тарих китобларидан ўрганишимча Муҳаммад Амин Хоннинг элга зулм қилгани¸ мамлакат мудофасини ўйламагани ва мулозимларнинг давлат ҳазинасини ошкора ўғирлагани боис мамлакатда хонга қарши қўзғолон кўтарилган.
Қўзғолончилар бошлиғини исми Матëқуб бўлган.
Хон Матëқубни ушлаб олиб янги қурилаëтган миноранинг фундаментига тириклай кўмдирган.
25 йил олдин Хивадаги Тўқтўқбово деган қайроқчи айтиб берган афсонага кўра, фундамент тагидаги Матëқуб ҳали ҳам ўлмасдан оҳ чекиб ëтибди.
Тўқтўқбово эринмасдан мен билан бориб минора фундаментига қулоғини тутди ва "эшит, воҳай - воҳай, деган сас чиқиб турибди" деди.
Мен ҳам қулоғимни кошинга қўйиб, эшитиб қанақадир инграш овозини ҳис қилдим.
Балким Тўқтўқбово мени гипноз қилгандир¸ билмадиму, аммо 15 метр чуқурликдаги фундамент ичидаги исëнчи ҳали ҳам ўлмаганига ўшанда ишонган эдим.
Иккинчи афсонани эса "Устақуш" деб атайлик.
Бу афсонанини турли версияларини Хивада менга бир- биридан фарқли ўндан ортиқ киши ҳикоя қилиб берган.
Ҳикояга кўра¸ Хива хонининг 110 метрлик баланд минора қурганини эшитган конкурент Бухоро хони уста билан келишиб Бухорода ундан ҳам баланд минора қуриш ваъдасини олган.
Бу келишувдан хабардор бўлган Муҳаммад Амин хон минора битган куни устанинг калласини олишга қарор қилган.
Бу гап уста қулоғига етган. (Хоннинг хотинларидан бири чуғуллаган дейишади)
Хуллас, уста ўлимдан қутулиш учун қанот ясаб учиб кетган.
У қанотни қоғоз елим ва қамишдан ясаган дейишади.
Афсонага кўра¸ минора тепасида бўлган уста ғиштларни қоғозга ўраб узатишларини илтимос қилган ва бу қоғозлардан улкан қанот ясаб, учиб кетган.
Афсоналарда устанинг 40 кун очлик қилиб, ўз вазнини камайтиргани ҳам айтилади.
Бу қанот рассом Леонардо Да Винчи ясаган қанотга ўхшаганлиги тахмин қилинади.
Агар шундай бўлса, бу уста Ўзбекистондаги илк авиатордир.
Тахминларга кўра, уста Хивадан сал узоқдаги Дурвадик қишлоғига бориб тушган.
Дурвадик қишлоғидаги чоллар менга уста тушган жойни кўрсатишди.
"Устақўнди" деб аталадиган бу тепаликни Ўзбекистондаги илк аэропорт десак ҳам бўлади.
Булар мен эшитган гаплар. Нотариус тасдиқлаган ҳужжат¸ фото¸ видео ëки бошқа ҳужжатларга эга эмасман бу борада.
Энди нари борса бир эртак¸ бир миш-миш...
Аммо билганимиз шуки, Хивадаги энг узун ва энг гўзал минора бўлиши керак бўлган Калта минор қурилиши Муҳаммад Амин Хон ўлган 1855 йилда тақа- тақ тўхтатилди.
Бор гап шу. Бу гапларни нега бугун эслаганим сабабини ҳам айтсам.
Ҳайкалтарош дўстимиз Илҳом аканинг Ўзбекистон диктатори тарафидан хор қилингани боис мақола ëзиш асносида бу мулоҳазалар кўнглимдан ўтди.
Ҳар холда усталарни хор қилган мустабидларнинг бугун ҳам тириклиги мени маюс қилди.
Бу ëзган битикни ўқиган ҳамкасбим Замира Шукур Ўзбекистон президентининг усталарни хор қилганига оид тафсилотларни қўшсанг маъқул бўлади деб қолди.
Илхом Жабборовнинг мустабидга эътироз билдиргани учун қувғин бўлгани Озодликда эълон қилган мақоламда ëзилди. Каримов тарафидан олдин юксакликка кўтарилиб кейин ерпарчин қилинган рассомлардан бири Баҳодир Жалолдир.
Мустабид асабини қақшатган  санъат
Мустақилликкача Тошкентдаги Ленин музейи айвонида қўлини осмонга чўзиб турган Лениннинг 6 метрлик оқ мармар ҳайкали турар эди (Н. Томский яратган ҳайкал - муаллиф). Ҳайкал фонида эса  Марказий Осиëда инқилоб ғалабаси акс этган рангин мозаика панноси ўрнатилган эди (Рассомлар  В. Замков¸ В Ионина - муаллиф).
Баҳодир Жалол асариБаҳодир Жалол асари





Мустақилликдан кейин музей айвонидан Ленин ҳайкали бадарға бўлди. Мозаика йўқ қилиниб¸ унинг ўрнига рассом Баҳодир Жалол фреска ишлади.
Фреска марказида от минган Амир Темур тимсолида ҳокимият пирамидасини акс эттирди. Пирамида тепасида эса очиқ турган Усмон Қуръони акс этган. Қуръондан чиқаëтган нур фонида эса Каримовнинг БМТ минбарида ваъз айтаëтгани акс этган.
Ислом Каримов акс этган бу расм Ислом Каримов буйруғига биноан музей деворидан ўчириб ташланган.
Диққат билан расмга қаралса¸ Каримовнинг Қуръондан чиқаëтган нур тўпи орасида йўқ бўлиб кетаëтганини илғаш мумкин эди.
Бу ишорат Оқсарой соҳибига  ëқмади чоғи¸ бир-икки йил турган фреска ўчириб ташланди.
Каримовнинг Баҳодир Жалолдан совугани Оқсаройдаги думалоқ хона деворига чизиладиган расм билан боғлиқ ҳолатда аниқ акс этди.
Бу девор учун чизилган эскизнинг ортиқча  мураккаблиги Самарқанддаги етимхонада улғайган Каримовнинг жайдари тафаккурида зўриқиш уйғотди. “Нима бу, ҳеч ким тушунмайдиган ажи-бужи?” деди Каримов.
Бу расм Оқсаройга безак бўлиши керак эди, аммо Каримовга ëқмади
“Мана қишлоқда одамлар уй тўрига тоғ манзараси чизиб қўйишади. Оддий ва содда” деб ўз эстетик дидини тиқиштиради рассомлар етакчисига Ислом Каримов.
Ана шундан кейин Каримов тортмадан бир оқ-қора фото чиқариб кўрсатади. Макс Пенсон 1949 йил суратга олган Фарғона манзараси эди бу.
“Мана бу расмни чизиш керак. Қаранглар қанақа яхши! “дейди Каримов. Ана шундан кейин бу фотосуратга ранг берилиб¸ Беларусдаги гилам фабрикасида Гобелен қилиб тўқиттиришди. (Бу ҳикоя айни машваратда иштирок қилган  марҳум рассом Тоҳир Миржалилов ва Баҳодир Жалол суҳбатларига асосланди - муаллиф).
Кейин эса Баҳодир Жалолнинг Туркистон саройига чизган фрескаси ва Баҳор ансамбли айвонидаги деворий расми ўчириб ташланди.
Мана бу мисраларни номаълум ҳаваскор шоир мақолам остига изоҳ сифатида қўйибди.
Эх саройлар саройлар,
ҳеч кимга вафо қилмаган
Оқ ва кўк саройлар.....
Саройларда тиз чўккан
Тилсиз малайлар..
25 июль 2014 йил, Прага шаҳри.