вторник, 17 марта 2015 г.

Демократиянинг душмани демократиями?

Бундан 4 йил олдин Ўзбекистон халқ ҳаракати Берлиндаги қурултойининг илк мажлисида диндорлар¸ хусусан акромий дея танилган андижонликлар  талаби билан низомдан демократия калимаси олиб ташланиши масаласи овозга қўйилди. 

Мухолифатнинг 25 йиллик тарихи давомида унга эш бўлиб келган демократия жумласи Берлиндаги ўзбек мухолифатчиларининг кўпчилик овози билан низомдан ўчирилди.

Албатта кейинроқ бу таклифни илгари сурганлар бирин кетин халқ ҳаракатини тарк этишди.

Зотан вазифа адо қилинган эди.

Театр тилида айтсак мавр ўз ишини қилди¸ мавр саҳнадан кетиши мумкин.

Булар Туркия Бош вазири Эрдўғоннинг "Демократия омоч эмас орождир" деган гапини такрорлашни ҳуш кўришади.

Яъни демкоратияни бир лифт деб тасаввур қилсак¸ бу лифт сизни юқори қаватга олиб чиққанидан кейин бузиб ташланса бўлаверади деган маънода.

Зотан бу лифт қашшоқ бир балиқчининг Истанбул кўчаларида симит сотиб кун кечирган ўғлини Туркия раҳбари мақомига кўтарган ва миллиард миллиард нақд пул соҳиби қилган эди.

Бошқа қашшоқлар ҳам "бу лифт орқали бу мақомга чиқмасин" деган мақсад ëтибдими бу ерда.

Кўприкдан ўтиб бўлган одам бошқалар ўтмасин дея кўприкни ëққани каби.

Томга чиққан одам нарвонни тепиб юборганидек.

Айни пайтда Туркия раҳбари Эрдўғон ëки Россия раҳбари Путин демократиянинг яна бир устуни бўлган умумхалқ сайловидан унумли фойдаланиб келишади.

Масалан мамлакатни таназзулга элтиб¸ уруш оловини ëққан¸ миллат бойлигини ўз дўстларига ҳадя қилган Путин учун Россиядаги сайловчиларнинг 80 фоизи бугун овоз беришга хозир.

Ўз уйи сандиғида турган миллардлаб нақд пулларни яширишни ўғлидан сўраган¸мамлакатдаги энг обрўли генералларни тухмат билан қаматган¸ Туркияни ҳурофот ботқоғига ботириб ИШИД каби Ҳилофот жаллодларини дастаклаган Эрдўғон учун ҳам мамлакатнинг катта қисми овоз беришга хозир.

"Эрдўғон мен сенинг кўтингни қили бўлишни орзу қиламан" деган турк онахонларнинг саноғи йўқ.

Улар ўқимишли ўғил қизидан фарқли тарзда ўз овозини Эрдўғонга беради.

Буни номи демократик сайловдир.

Агар жамиятда ақллилардан кўра каллаваранглар кўп экани ҳақиқат бўлса¸ мамлакат жоҳиллар сайлаган киши тарафидан бошқарилиши керакми.

Зотан Европани қонга ботирган Ҳитлер ҳам халқнинг кўпчилиги тарафидан сайланган эди.

Ўзбек ойдинлари ва жадидларини бир қассоб каби сўйган болшевиклар ҳам кўп овоз олишган эди.

КПСС тарихига кўра¸ болшевиклар иқтидорга келиши билан уларни шу мавқега кўтарган лифтни вайрон қилишди.

Бу лифт 1985 йилда иқтидорга келган Михаил Горбачев тарафидан яна ишга туширилганида халқнинг энг паст қатламларидан сайланган депутатлар машварат қила қила зулм империяси бўлган СССРни чўктиришди.

Демократия йўли билан келган Елцин эса уни сайлаган халқдан изнсиз бир тарзда Путинга тож кийдирди.

Бугун бу ўзбошимчалик бадалини нафақат бутун Россия балки МДХдаги Украина ҳам тўлашга маҳкум.

Мавзуга қайтсак.

Демократиянинг кушандаси ким деган савол жавобини қидиряпмиз.

Грузияни энг эркин мамлакатга айлантирган буюк ислоҳотчи Михаил Сакашивилига у эркин қилган сайловчилар овоз бермади.

Грузин сайловчиси "Ҳар бирингизга кир ювадиган машина совға қиламан" деган миллиардерга овоз берди.

Бугун бу миллиардер Сакашивилини сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ҳудди кўзи очилган киши¸ кўзини даволган табибни ўлдиргани каби.

Мантиқ оддий. "Кўзим очилмаганда мен дунëдаги бу ифлосликларни кўрмаган бўлардим"

Ëзганларимдан "Демократиянинг душмани демократия" деган ҳулоса чиқди.

Ҳар ҳолда тажрибам бор¸ сўнгги 25 йил ичида Ўзбекистон мухолофатининг деярли барча мажлису машваратларида иштирок этдим дея оламан.

Тошкентнинг Пушкин кўчасидаги Ëзувчилар биносидаги илк йиғилишлардан тортиб Берлин ва Прагадаги анжуманларгача.

Бугун 25 йиллик масофадан туриб чиқарган ҳулосам мана бу:

Барча мажлисларда иккинчи даражали персонажларнинг юзинчи даражали муаммони овозга қўйиб ҳаракатни асосий йўналишдан четлатганига гувоҳман.

Каллаваранг таклиф қилган бузғунчи ғояни мажлисда кўпчиликни ташкил қилган каллаваранглар қўллаб қувватлайди.

Қарабмизки яна большевиклар ғолиб меншевиклар мағлуб.

Мана кеча дўстимиз Анвар Назир ëзяпти:

"Узбекистонда хозир эркин сайлов эълон килинди, ким галаба козонади???савол. Менимча одноклассники ва даракчилар авлоди узбек путинига овоз беради, ёки бир коп пулга. Уша копни исми Салим болсин,Гофур болсин,Хусан московский болсин, йоки Усмонов болсин, овозини беради. Одноклассиники ва даракчиларнинг иши битди, ёш авлодни онги паст, мияси ишламайди.Хаммасини хам эмас, лекин купини,афсус!" Итибос тугадию аммо яна савол чиқди.

Ойдин озчиликнинг оти ўзиши учун нима қилайлик.

Бунга ғарб деморатик тажрибасида мисол борми. Мана шу савол жавобини ким билса айтсин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий